Костенко конида ҳалок бўлганлар сони 28 кишига етди

Қарағанди вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси маълумотларига кўра, соат 15:00 ҳолатига кўра, ҳалок бўлган 28 кишининг жасади топилган, 18 нафар кончини қидириш ишлари давом этмоқда, деб хабар беради Kazinform агентлиги мухбири.

Костенко конида ҳалок бўлганлар сони 28 кишига етди
Фото: Kazinform

“АрcелорМиттал Темиртау” акциядорлик жамиятига қарашли Костенко конида авария-қутқарув ишларига “Касбий ҳарбийлаштирилган авария-қутқарув хизматлари” МЧЖ Республика марказий штаби Қарағанди бўлимининг қутқарувчилари жалб қилинди”, – дея хабар берди Қарағанди вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси.

Ахборот ва психологик ёрдам учун Қарағанди ФВД 8-7212-51-72-23, “АрcелорМиттал Темиртау” 8-7212-49-72-70 ва Астанада 8-7172-70-41-08 ишонч телефонлари мавжуд.

Эслатиб ўтамиз, бугун Қарағанди вилоятидаги Костенко конида портлаш содир бўлди.

Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев кончиларнинг яқинларига чуқур ҳамдардлик билдирди. Давлат раҳбари, шунингдек, “АрcелорМиттал Темиртау” билан инвестициявий ҳамкорликни тўхтатиш бўйича топшириқ берди.

Бош прокуратура Костенко конида юз берган воқеа юзасидан жиноий иш қўзғатди.

Сўнгги хабарлар