Қостанайда трактор кабиналари ишлаб чиқарувчи корхона ташкил этилади
Қостанай вилоятида «Chevrolet Onix» автомобилларини кичик қисмлардан йиғиш заводи очилади, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«СариарқаАвтоПром» корхонаси «Chevrolet Onix» автомобилларини кичик қисмлардан йиғиш ишлаб чиқаришни йўлга қўймоқчи. Унинг қуввати йилига 30 000 та автомобиль йиғиш имкониятига эга. Қиймати 23 миллиард тенге бўлган лойиҳанинг ишга тушиши билан 400 та иш ўрни яратилади.
Ҳокимнинг сўзларига кўра, ушбу лойиҳа вилоятда ишлаб чиқариш ҳажмини 20 фоизга ошириш имконини беради.
Шунингдек, жорий йилда вилоятнинг Саноат зонасида иккита лойиҳа амалга оширилади. Улардан бирида (нархи 8,3 млрд. тенге, 100 та иш ўрни) трактор кабинаси ишлаб чиқарувчи заводни ишга тушириш кўзда тутилган. Ушбу корхонанинг бюджетга ҳар йили 180 миллион тенге солиқ тўлаши режалаштирилган.
Иккинчи лойиҳа эса автомобиль кузовлари ва коммунал техника учун қўшимча ускуналар ишлаб чиқариш бўйича ишлаб чиқариш марказидир. Бу ишлаб чиқаришда 180 иш ўрни яратилади.
Муаллиф: Есимжан Нақтибай