Қостанай вилоятида янги автомобиль моделлари ишлаб чиқарилади
Жорий йилда ишлаб чиқариш саноатида қандай лойиҳалар ишга туширилиши ҳақида ҚР Саноат ва қурилиш вазири Қанат Шарлапаев Ҳукумат йиғилишида маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

- Қарағанди вилоятида декабрь ойида йилига 1,1 миллион донагача маҳсулот ишлаб чиқариш қувватига эга маиший техника («Silk Road Electronics» МЧЖ) ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш режалаштирилган. Корхонада ARTEL бренди остида телевизор, электр сув иситгичлари, чангютгичлар, ошхона печлари, мини-печлар, ошхона давлумбазлари, ярим автомат кир ювиш машиналари ишлаб чиқарилади, шунингдек, 530 та янги иш ўрни яратиш режалаштирилган, - дейди Қанат Шарлапаев.
Шунингдек, вазир таъкидлаганидек, жорий йил декабрь ойида махсус кокс ишлаб чиқарадиган замонавий заводни ишга тушириш режалаштирилган. Корхонанинг қуввати йилига 400 минг тонна махсус кокс ишлаб чиқаришга етиб, 261 та янги иш ўрни яратилади. Маҳсулотлар ERG корхоналарининг ички эҳтиёжларини қондиради ва кейинчалик экспорт қилинади.
“Қостанай вилоятида «СарыаркаАвтоПром» компанияси кичик тугунли конструкция (CKD) усулида Chevrolet Onix автомобилларини ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни режалаштирмоқда, йилига 30 минг дона ишлаб чиқариш режалаштиряпти, бу эса ички талабни таъминлаш ва 400 та иш ўрни яратиш имконини беради”, - қўшимча қилди Қанат Шарлапаев.
Муаллиф: Серик Сабеков