Қостанай вилоятида сайғоқ гўштидан “тушенка” ишлаб чиқарила бошланди

Арқалиқдаги гўштни қайта ишлаш заводига сайғоқнинг тана гўшти етказиб берила бошланди, деб хабар беради Kazinform агентлиги мухбири.

сайғоқ
Фото: turkystan.kz

Маълумотни маҳаллий корхона тасдиқлади. Уларнинг аниқлик киритишича, “тушенка” гўшт ишлаб чиқариш махсус рецепт бўйича амалга оширилади.

Эслатиб ўтамиз, вилоятда Бетпақдала популяциясидаги сайғоқлар сонини тартибга солиш бўйича ишлар олиб борилмоқда, уларнинг сони 20 баробарга (36,2 минг бошдан 745,3 минг бошга) ошган. Барча тана гўшти Арқалиқдаги «Торгай-Ет» МЧЖ гўшт комбинатига жўнатилади.

Муаллиф: Дарья Аверченко

Сўнгги хабарлар