Қостанай вилояти ва Корея ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми қарийб 73 млн долларни ташкил этди

QOSTANAY. Kazinform – Корея Республикасининг Қозоғистон Республикасидаги элчиси Ку Хонг-Сок Қостанай вилоятига ташриф буюрди. У Қостанай вилояти ҳокими Архимед Мухамбетов билан учрашди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
None
None

Ташриф давомида томонлар иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлаш соҳасидаги долзарб масалаларни муҳокама қилдилар.

«2021 йилда Қостанай вилояти билан Корея Республикаси ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми қарийб 73 миллион АҚШ долларини ташкил этди. Импорт қилинадиган асосий товарлар - автомобил бутловчи қисмлари, электр аккумуляторлари, аппарат маҳсулотлари, электр жиҳозлари. Шу билан бирга, товар айирбошлаш ҳажмини, жумладан, Корея Республикасига маҳсулотимизни экспорт қилиш режасини ҳам ошириш устида ишлаяпмиз. Бунинг учун вилоятда барча шароитлар яратилган», - деди А.Мухамбетов Instagram саҳифасида.

Вилоят раҳбари инвестиция имтиёзлари ва имтиёзли молиялаштиришни назарда тутувчи қатор давлат дастурлари ҳақида ҳам гапирди.

«Қостанайда саноат зонаси мавжуд бўлиб, барча зарур коммуникациялар билан таъминланган. Агар кореялик инвесторлар ҳудудда ишлаб чиқаришни жойлаштиришдан манфаатдор бўлса, таклифларини кўриб чиқишга тайёрмиз», - деб ишонтирди Қостанай вилояти ҳокими.


Муаллиф: Жанна Мусабаева

Сўнгги хабарлар