Қостанай вилояти қишлоғида 320 ўринли янги мактаб очилди

Мактаб маҳаллий бюджетга 1,6 миллиард тенгега тушди. Таълим давлат тилида олиб бориладиган мактабнинг очилиши болаларнинг ўзлари учун ҳам, туман марказидаги бутун аҳоли: ўқитувчилар, ота-оналар, қишлоқ фахрийлари учун ҳам узоқ кутилган воқеадир.
«Мактабда ўқув жараёнини сифатли ўтказиш учун қулай ва хавфсиз шароитлар яратилган: интерактив жиҳозлар билан жиҳозланган ёруғ ўқув хоналари, иккита компьютер синфи, устахоналар, замонавий модернизация қилинган кутубхона, тўлиқ жиҳозланган ошхона, барча қулайликларга эга спорт зали.
Шунингдек, мактабда мактабгача таълим стандарти бўйича 40 ўринли тўлиқ жиҳозланган мини марказ очилди», -дейилади матбуот хизмати хабарида.
Вилоятда мактаблар модернизация қилиниб, уларнинг моддий-техник базаси мустаҳкамланмоқда.
Жорий йилда, матбуот хизмати хабарига кўра, қишлоқ мактабларининг автобус парки 30 та янги автобуслар билан жиҳозланади. Шулардан Қорабалиқ туманидаги мактабларга 5 та янги автобус берилади.
Муаллиф: Жанна Мусабаева