Қосимхонга оид қўлёзма нусхаси Франциядан келтирилди

None
None
ASTANA. Кazinform – Қозоғистон Республиекаси Маданият ва ахборот вазирлиги Архив, ҳужжатлаштириш ва китоб ишлари қўмитаси ҳузуридаги Қўлёзмалар ва нодир китоблар миллий маркази мутахассислари Қосимхоннинг рафиқаси Ойша хоним қўлёзмасининг Францияда топилган нусхасини нашр этди, деб хабар беради Кazinform мухбири.

Марказ мутахассисларининг таъкидлашича, қимматли илмий ёдгорлик мусулмон илоҳиёти бўйича туркий тилда (қипчоқ лаҳжасида) ёзилган.

photo

«Қўлёзма 7 бобдан иборат. Ҳар бир бўлим Ислом динининг муқаддас қаҳрамонлари билан боғлиқ бир ёки бир нечта ҳикоялар билан тўлдирилади. ХV аср охирида ўзбек-қозоқ султони Қосим Жаҳонгирга (Қосимхон) турмушга чиққан Ойша султон-хоним темурийлар ҳукмдори Султон Ҳусайн Мирзонинг қизи сифатида ҳам машҳур. Қўлёзма Ойша султон-бегим хонимнинг шахсий кутубхонасида сақланган. Китоб Ҳиндистонга Шайбонийлар Моварауннаҳрга келганидан кейин Ўрта Осиёдан қочиб кетган темурийлар орқали етиб борган. Қўлёзма IX асрда Франция Миллий кутубхонаси томонидан сотиб олинган. Қосим Султон ва Ҳусайн Бойқора ўртасидаги дипломатик алоқалар белгиси»

, - деди Архив, ҳужжатлаштириш ва китоб ишлари қўмитаси раиси Қуат Бораш.

photo

Марказ ходимларининг айтишича, китобни жилдлаш ишлари 2 ҳафта давом этган. Нусханинг алоҳида саҳифалари бирлаштирилади ва пахта ипидан фойдаланиб, тикилган. Шунингдек, муқоваси махсус батист мато билан қопланган, картон қоғоз ва бой яшил табиий теридан фойдаланилган.

Асл қўлёзма Париж Миллий кутубхонасида сақланади. Қўлёзма тахминан 1501-1515 йилларда ёзилган. Тарихий мероснинг тўлиқ нусхаси сақланмаган. Чунки дастлабки ва охирги саҳифалар йўқ.

Муаллиф: Есимжан Нақтибай


Сўнгги хабарлар