Қосим-Жомарт Токаев ЕХҲТнинг амалдаги раиси Буяр Усмонийни қабул қилди

Президент Буяр Усмонийнинг ЕХҲТнинг амалдаги раиси сифатида Қозоғистонга ташрифи муҳим эканини такидлади.
«Сизнинг ташрифингиз биз учун жуда муҳим. Мамлакатимиз ЕХҲТни ушбу ташкилотга ишончли аъзо давлат сифатида қўллаб-қувватлашини алоҳида таъкидламоқчиман. Ташкилот ичидаги фикрлар турлича бўлишига қарамай, ЕХҲТга тенг келадиган ташкилот йўқ. Шунинг учун биз унинг салоҳиятини қўллаб-қувватлашга ҳаракат қилишимиз керак. 2025 йилда Хельсинки Якуний актининг 50 йиллигини нишонлаганимизда, ЕХҲТ ўзаро мулоқот учун ноёб платформа бўлиб хизмат қилишда давом этишини таъминлаш жуда муҳим. Мамлакатимизнинг ЕХҲТ билан яқин ҳамкорлиги 2010 йилги Астана саммити декларациясида тасдиқланганидек, хавфсиз ҳамжамият яратиш бўйича умумий қарашга асосланади», – деди Қасим-Жомарт Тоқаев.
Давлат раҳбари Қозоғистон ва Шимолий Македония ўртасидаги муносабатларни мустаҳкамлаш истиқболларини алоҳида таъкидлади.
«Икки томонлама муносабатларимизда ҳеч қандай муаммо йўқ. Ҳамкорлигимизни кенгайтириш борасида салмоқли натижаларга эришдик. Биз мамлакатингизни Қозоғистоннинг Европадаги ўта муҳим ҳамкори деб биламиз ва Скопье шаҳрида ўз элчихонамизни очишга қарор қилдик», – деди Президент.
Ўз навбатида Буяр Усмоний ЕХҲТ Қозоғистон ва Марказий Осиё минтақаси билан муносабатларни ривожлантиришга катта аҳамият беришини маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, 2010 йилда Астанада бўлиб ўтган ЕХҲТ саммити Қозоғистоннинг ушбу ташкилот фаолиятининг асосий йўналишларини қўллаб-қувватлашдаги фаол ролини кўрсатди.
«Шимолий Македониянинг ташкилот раиси сифатидаги шиори «Ҳаммаси халқ учун». Бу бизнинг инсонга асосланган ёндашувимизни ифодалайди. Сизнинг ислоҳотлар дастурингиз ҳам халқ учун бўлиб, у нафақат ЕХҲТ тамойиллари ва мажбуриятларига, балки ташкилот раислигидаги устувор вазифаларимизга ҳам мос келади. Шу билан бирга, Қозоғистоннинг минтақавий ва халқаро ҳамкорликни ривожлантиришдаги муҳим ролини алоҳида таъкидламоқчимиз», – деди вазир.
Учрашув якунида Давлат раҳбари Шимолий Македония Президенти Стево Пендаровскийга эзгу тилакларимни йўллаб, уни Қозоғистонга ташриф буюришга таклиф қилди.