Коронавирусга қарши Pfizer вакцинаси Европанинг 27 мамлакатига етказиб берилади

Совутиш мосламалари билан жиҳозланган учта йирик юк машиналари полиция машиналари билан бирга заводдан чиқиб, «Эссерс транспорт» логистика марказига йўл олди. Кейин вакцина Европа Иттифоқининг бошқа мамлакатларига тарқатилади.
Pfizer вакцинаси Цельсий шкаласи бўйича -70 дан -80 даражагача шароитда сақланиши керак. Шунинг учун юк машиналари ҳайдовчилари фавқулодда вазиятларда ҳаракат қилиш учун махсус ўқитилган.
Pfizer ва BioNTech томонидан ишлаб чиқарилган вакцина душанба куни Европа дори воситалари агентлиги маъқуллаган ва шу куни Европа комиссияси томонидан маъқулланди.
Европа Комиссияси Президенти Урсула фон дер Ляйеннинг таъкидлашича, вакцина Европа Иттифоқининг барча мамлакатларида «бир вақтнинг ўзида ва бир хил шароитда» мавжуд бўлади.
Глобал миқёсда Pfizer вакцинаси АҚШ, Буюк Британия ва Швейцарияда фойдаланиш учун тасдиқланган.