10:09, 19 Май 2021 | GMT +5
Коронавирусга қарши эмлашнинг І ва ІІ компонентлари барча ҳудудларда етарли - Вазирлик
NUR-SULTAN. Kazinform – Барча ҳудудларда коронавирусга қарши вакцинанинг І ва ІІ компонентлари етарли миқдорда мавжуд. Бу ҳақда ҚР Соғлиқни сақлаш вазирлиги Санитария-эпидемиология назорати қўмитаси маълум қилди, деб хабар беради Kazinform.
«Жорий йилнинг февраль ойидан бошлаб ҳудудларга вакцинанинг 3,9 млндан ортиқ дозаси етказиб берилди, шу жумладан «Спутник V» вакцинасининг ІІ компонентининг 1,2 миллион дозаси ва «Hayat Vax SARS-CoV-2 Vero Cell» (Синофарм) вакцинасининг 800 минг дозаси мавжуд.
18 май ҳолатига кўра, ҳозирда вакцинанинг ІІ компонентининг тахминан 750 минг дозаси мавжуд. Буларга «Спутник V» вакцинасининг ІІ компонентининг 324 минг дозаси ва «Hayat Vax SARS-CoV-2 Vero Cell» (Синофарм) вакцинасининг 400 минг дозаси киради. Бугунги кунда КВИга қарши эмлашнинг І ва ІІ компонентлари ҳажми барча ҳудудларда етарли», - дейилади қўмита хабарида.