Коронавирусдан соғайганларнинг 70%и постковид синдромига дучор бўлади - невролог

MOSKVA. TASS - Kazinform - Россия Соғлиқни сақлаш вазирлигининг штатдан ташқари бош неврологи, профессор Николай Шамаловнинг айтишича, коронавирус инфекциясидан соғайганларнинг қарийб 70 фоизи постковид синдромини бошдан кечиради, биринчи навбатда, когнитив функциялар бундан азият чекади, дея хабар беради Kazinform ТАСС агентлигига таяниб.
None
None

«Сўнгги пайтларда профессионал тиббиёт ҳамжамиятида постковид синдроми тез-тез муҳокама қилинмоқда. Бу COVID-19дан соғайган одамларнинг 30-70 фоизида учрайди. Рақамлардаги бу номувофиқлик тадқиқотлардаги турли методологияга боғлиқ, аммо ҳар ҳолда биз жуда кўп беморларни биламиз. Постковид синдромида, биринчи навбатда, хотира, эътибор, нутқ, восита ва когнитив қобилиятлар учун масъул бўлган когнитив функциялар азият чекади. Кўпинча уйқу бузилиши, бош оғриғи, астения кузатилади«, - деди у.

Мутахассиснинг таъкидлашича, бемор ёши қанчалик катта бўлса, постковид синдроми хавфи шунчалик юқори бўлади, чунки кўпинча коронавирус инфекцияси аввалдан мавжуд муаммони, масалан, бошланган хотира бузилишини кучайтиради.

»Агар ўзингизда постковид синдромининг бирон бир аломатларини сезсангиз, неврологга мурожаат қилишингиз керак, шифокор дифференциал ташхис қўяди ва хотирани яхшилаш, бош оғриғи, бош айланиши ёки бошқа муаммоларни бартараф этишга қаратилган терапияни буюради«, - дея қўшимча қилди Шамалов.

Дарвоқе, ҳар йили 22 июл Бутунжаҳон мия куни сифатида нишонланади.

Фото: tass.ru

Сўнгги хабарлар