Коронавирусдан кейин қонда тромблар пайдо бўлиш хавфи 290 баробар ортади - тадқиқот

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Коронавирус инфекциясидан кейин 6 ой ичида қонда тромблар пайдо бўлиш хавфи 290 баробар ортади, деб хабар беради Kazinform.

Қозоғистон ҳукумати ҳузуридаги Қозоғистонда Коронавируснинг олдини олиш бўйича идоралараро комиссия маълумотларига кўра, Швецияда ўтказилган тадқиқот шуни кўрсатдики, COVID-19 билан касалланган одамларда олти ой ичида қонда тромб пайдо бўлиш хавфи сезиларли даражада ошади.

Тадқиқотчилар 2020 йилнинг февралидан 2021 йилнинг майигача бўлган даврда коронавирус билан касалланган миллиондан ортиқ одамнинг соғлиғини кузатиб борди ва уларни худди шу ёшдаги тўрт миллион кишининг аҳволи билан солиштирди.

Маълумотларга кўра, COVID-19 инфекцияси оғир кечган одамларда ўпка тромбоэмболияси хавфи одатдагидан 290 баравар, енгил кечган одамларда эса одатдагидан етти баравар юқори бўлган.

Тадқиқотчиларнинг фикрича, бу вирусга қарши эмлаш муҳимлигини яна бир бор исботлайди.

Швециядаги Умео университетининг бош тадқиқотчиси Анн-Мари Форс Конноли таъкидлашича «эмланмаган одамлар учун бу эмланиш учун яхши сабабдир, чунки вакцинасиз [тўсатдан ўлим] хавфи анча юқори».

Тромбоэмболия одамларда COVID-19дан кейин юзага келадиган кўплаб касалликлардан биридир. Бир қатор тадқиқотлар шуни кўрсатдики, фақатгина коронавирусга қарши эмлаш ва қайта эмлаш бундай асоратлардан ишончли ҳимоя қилиши мумкин.


Сўнгги хабарлар
telegram