Коронавирусдан ҳимояланиш учун Қозоғистонда қандай чора-тадбирлар кўрилмоқда
Кенгаш якунида Ҳукумат раҳбари қуйидаги чора-тадбирларни амалга оширишга топшириқ берди:
1. Давлат чегарасидан ўтиш бекатларида, жумладан ҳаво, автотранспорт ва темир йўл транспорти объектларида санитар-эпидемиологик ва миграция назоратини кучайтириш;
2. ҚХРдан келган барча фуқароларни манзили бўйича тиббий назорат қилиш;
3. Эпидемиологик вазият ёмонлашса аҳолига керакли ёрдам кўрсатадиган тиббий ташкилотлар тайёргарлигини таъминлаш;
4. Хитойга хизмат сафарларини чеклаш, шунингдек шахсий ва туристик мақсадларда бормасликни тавсия қилиш;
5. ҚХРдан келган транзит йўловчиларга ҚР ҳудудида 72 соатлик визасиз режимни вақтинча тўхтатиш;
6. «Қорғас» чегаравий ҳамкорлик халқаро маркази Қозоғистон қисми ишини вақтинча ёпиш;
7. ҚХР ҳудудидаги Қозоғистон фуқароларига консуллик ва бошқа турдаги ёрдам кўрсатиш ишларини жадаллаштириш;
8. Давлат органлари коронавирус инфекциясининг тарқалишига йўл қўймаслик чора-тадбирларини мувофиқлаштириш мақсадида ҚХР ва бошқа давлатларнинг тегишли давлат тузилмалари билан биргаликда ўзаро ҳаракатларни амалга ошириш;
9. Зарурат бўлган тақдирда ҚХР Ухан шаҳридаги Қозоғистон талабалари ва ҚР бошқа фуқароларини тезкор эвакуация қилишни таъминлаш;
10. Бош вазир ўринбосари Б.Сапарбаев раислигида идоралараро комиссия ташкил этиш, унга коронавируснинг Қозоғистонга тарқалишига йўл қўймаслик бўйича ҳаракатлар режасини ишлаб чиқиш юклатилди.