Коронавирус: Жанубий Кореяда бир кунда 600 та янги ҳолат қайд этилди
Сўнгги маълумотларга кўра, вирус Жанубий Кореяда 28 кишининг ўлимига сабабчи бўлган.
Касалликка чалинганларнинг 60 фоизга яқини Тэгудаги Синчхонджи (Shincheonji) сектаси аъзолари билан боғлиқ. Тэгу - Жанубий Кореянинг 2,5 миллион аҳолига эга йирик шаҳарларидан бири.
Мамлакат Адлия вазирлигининг маълумотларига кўра, ушбу диний мазҳабнинг бир неча аъзолари ўтган ҳафтада Хитойнинг коронавирус ўчоғи бўлган Ухан шаҳрида бўлишган.
Жанубий Корея Касалликларни назорат қилиш ва профилактика марказининг маълумотларига кўра, Тэгу шаҳрида 519 та янги ҳолат қайд этилган, яна 61 таси қўшни Шимолий Кёнсандо вилоятида.
Сеулда коронавирус инфекциясининг яна эттита ҳолати қайд этилди.
Жанубий кореялик мутахассислар тахмин қилишича, мамлакатда коронавирус инфекциясининг тасдиқланган ҳолатлари яқин кунларда кўпайишда давом этади. Соғлиқни сақлаш идоралари Тэгу шаҳридаги Синчхонджи (Shincheonji) черковининг 210 мингдан ортиқ аъзоларини текширувдан ўтказмоқда.
Илгари хабар қилинганидек, Жанубий Кореядаги қозоғистонликлар коронавирус вируслари туфайли консуллик ҳисобига олиш учун мурожаат қилишмоқда.