Коронавирус: Ўзбекистонда эпидемиологик вазият яхшиланмоқда

None
None
ТASHKENT. Кazinform - Ўзбекистонда коронавирус билан касалланиш бўйича эпидемиологик вазият яхшилангани кузатилмоқда, деб хабар беради Кazinform мухбири.

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, 20 декабр куни 124 кишида коронавирус инфексияси аниқланган - бу республикада пандемиянинг навбатдаги тўлқини қайд этила бошлаган июн ойидан буён энг паст кўрсаткичдир.

Эслатиб ўтамиз, июн-август ойларида касалланиш даражаси кунига 800-1000 киши даражасида сақланган. Сентябр-октябр ойларида вазият яхшиланди, кейин кунига 400 тагача COVID-19 инфекцияси аниқланди.

«Мамлакатда коронавирусдан соғайганларнинг умумий сони 194 212 нафарни ёки 98 фоизни ташкил этди. Ҳозирда CОVID-19 билан касалланган 1715 нафар бемор даволанмоқда», — дейилади Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабарида.

Муаллиф: Мадибек Жанибеков


Сўнгги хабарлар
telegram