Коронавирус: янги мутация вакцинанинг самарадорлигини ўн бараварга камайтиради

LONDON. Kazinform – Кембриж университети олимлари вакцинанинг самарадорлигини 10 баравар камайтирадиган коронавируснинг хавфли мутацияларни аниқладилар. Бундан ташқари, Оксфорд мутахассислари Oxford-AstraZeneca вакцинаси биринчи эмлашдан кейин яхши ҳимоя қилишини исботладилар, деб хабар беради Kazinform ВВСга асосланиб.
None
None

Кембриж университети олимлари E484K деб номланган B.1.1.7 «британ» штаммнинг 11 та мутация ҳолатини аниқлади. Бу коронавируснинг Жанубий Африка ва Бразилияда тез тарқалишига олиб келди.

BioNTech/Pfizer вакцинасини олган одамларнинг қонидаги антитаналар вакцинанинг E484K мутацияланган вирусига қарши таъсирининг 10 баравар камлигини кўрсатди.

Шунга қарамай Оксфорд университети тадқиқотчилари Oxford-AstraZeneca вакцинаси вирус тарқалишини камайтиради ва биринчи эмлашдан сўнг ўта яхши ҳимоя қилади деган хулосага келишди.

«Бу дунёга Оксфорд вакцинасининг самарали ва яхши ишлашини кўрсатади. У инфекциянинг тарқалишини учдан икки қисмга камайтирди ва бу бизнинг стратегиямиз тўғри эканлигини исботлади», - деди Мэтт Хэнкок.


Сўнгги хабарлар