10:16, 09 Февраль 2022 | GMT +5
Коронавирус: Яна икки вилоят «қизил» зонадан чиқди
NUR-SULTAN. Kazinform – 2022 йил 9 феврал ҳолатига кўра, Қозоғистон ҳудудларидаги эпидемиологик вазиятни баҳолаш матрицаси эълон қилинди, деб хабар беради Kazinform.

«Қизил» зонада: Нур-Султан, Алмати шаҳарлари, Ақмола, Шарқий Қозоғистон, Ғарбий Қозоғистон, Қарағанди, Қостанай, Павлодар, Шимолий Қозоғистон вилоятлари.
«Сариқ» зонада: Алмати, Ақтўбе ва Атирау вилоятлари.
«Яшил» зонада: Чимкент шаҳри, Жамбил, Қизилўрда, Манғистау, Туркистон вилоятлари.
Эслатиб ўтамиз, кеча Алмати ва Ақтўбе вилоятлари «қизил» зонада эди. Жамбил вилояти «сариқ» зонадан «яшил» зонага ўтди.