14:23, 13 Сентябрь 2020 | GMT +5
Коронавирус туфайли вафот этганлар сони миллионга яқинлашди
NUR-SULTAN. Kazinform – Джон Хопкинс университети маълумотларига кўра, якшанба куни эрталаб дунёда коронавирус қурбонлари сони 920 мингдан ошди, деб хабар беради Kazinform.

Дунёда ушбу вирусни юқтирганлар жами сони 28 759 036 кишига етди. Қурбонлар сони эса 920 231 кишига етди.
Касалланганларнинг энг кўп сони АҚШ, Ҳиндистон ва Бразилияда қайд этилган. Ушбу мамлакатларнинг ҳар бирида юқтирганлар сони 4 миллиондан ошган, Қўшма Штатларда эса 6 миллион ошиб кетди.