09:16, 07 Февраль 2023 | GMT +5
Коронавирус пневмониясидан 1 киши вафот этди – ҚР ССВ
ASTANА. Кazinform – Ўтган суткада 51 кишида коронавирус аниқланган, 7 кишида коронавирус белгилари билан пневмония аниқланган. 1 нафар бемор пневмониядан вафот этди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълум қилди, дея хабар беради Kazinform.
7 феврал маълумотларига кўра, айни пайтда мамлакат ҳудудларида коронавирус инфекциясидан 1520 нафар (КВИ+) -1372 нафар, пневмония (КВИ-) бўйича 148 нафар бемор даволанмоқда. Уларнинг 121 нафари стационарда, 1399 нафари амбулатор шароитда даволанмоқда.
КВИ+, КВИ- бўлганлар орасида:
– 7 нафар беморнинг аҳволи оғир.Таъкидлаш жоизки, 5 феврал куни 33 кишида коронавирус аниқланган.