Коронавирус: Қозоғистоннинг барча ҳудудлари «яшил» зонада қолмоқда

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – 2022 йил 17 март ҳолатига кўра, эпидемиологик вазиятни баҳолаш матрицасига кўра, Қозоғистоннинг барча ҳудудлари «яшил» зонада қолмоқда. Бу ҳақда Kazinform COVID-19 тарқалишининг олдини олиш бўйича идоралараро комиссиянинг Telegram-каналига таяниб хабар беради.

«Қизил» ва «сариқ» зоналарда ҳудудлар мавжуд эмас.

«Яшил» зонада: Нур-Султан, Алмати, Чимкент шаҳарлари, Алмати, Ақтўбе, Атирау, Ақмола, Ғарбий Қозоғистон, Шарқий Қозоғистон, Жамбил, Қарағанди, Қостанай, Қизилўрда, Манғистау, Шимолий Қозоғистон, Павлодар, Туркистон вилоятлари.

Эслатиб ўтамиз, Қозоғистонда ўтган суткада 78 та коронавирус юқтириш ҳолати қайд этилган.

Сўнгги хабарлар
telegram