10:51, 28 Июнь 2021 | GMT +5
Коронавирус: Қозоғистонда яна 3 та ҳудуд «яшил» зонадан «сариқ» зонага ўтди
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон ҳудудларида коронавирус билан боғлиқ эпидемиологик вазиятни баҳолаш матрицаси эълон қилинди, деб хабар беради Kazinform.
28 июн ҳолатига кўра, «қизил» зонада Нур-Султан, Алмати, Атирау, Ғарбий Қозоғистон ва Қарағанди вилоятлари жойлашган.
«Сариқ» зонада: Чимкент шаҳри, Ақмола, Ақтўбе, Қўстанай, Қизилўрда ва Манғистау вилоятлари.
«Яшил» зонада: Алмати, Жамбил, Шарқий Қозоғистон, Павлодар, Шимолий Қозоғистон ва Туркистон вилоятлари турибди.
Жаҳон матрицасида Қозоғистон коронавирус тарқалиши бўйича «қизил» зонада.
Таъкидлаш жоиз, 27 июн куни Чимкент, Қостанай ва Манғистау вилоятлари «сариқ» зонада эди.