Коронавирус: Қозоғистонда март ойидаги эпидемиологик вазият бўйича 3 хил прогноз мавжуд

NUR-SULTAN. Kazinform - Қозоғистон Бош санитария врачи Айжан Есмағамбетова Соғлиқни сақлаш вазирлигининг кенгайтирилган ҳайъат йиғилишида эпидемиологик вазиятнинг янгиланган прогнозини маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.
None
None

«Оптимистик сценарийга кўра, профилактика чораларига риоя қилинган ҳолда март ойида кунига 250 та вирус юқтириш ҳолати қайд этилади.

Ҳақиқий сценарийга кўра, март ойида мамлакатда касалланиш даражаси кунига 310 та ҳолатга етади.

Пессимистик сценарийга кўра, кунига 360 тагача ҳолат қайд этилиши мумкин», — деди Бош санитария врачи.

Унинг сўзларига кўра, коронавирус инфекциясига қарши курашда аҳолини эмлаш муҳим аҳамиятга эга.

«Ҳозирги кунга қадар 10,2 миллион киши вакцинанинг биринчи компоненти билан эмланган. Бу умумий аҳолининг 53,7 фоизини ташкил этади. 2021 йил ноябр ойида КВИга қарши ревакцинация бошланди. Учинчи компонент билан 2,5 миллион киши ёки аҳолининг 56 фоизи эмланган», - деди у.

Муаллиф: Есимжан Нақтибай


Сўнгги хабарлар