10:39, 23 Апрель 2021 | GMT +6
Коронавирус: Қозоғистонда «қизил» зонадаги ҳудудлар сони 10га етди
NUR-SULTAN. Kazinform – ҚР Ҳукумати ҳузуридаги Қозоғистонда коронавирус тарқалишининг олдини олиш бўйича идоралараро комиссиясининг Telegram канали 23 апрелдаги мамлакат ҳудудларида эпидемиологик вазиятни баҳолаш матрицасини эълон қилди, деб хабар беради Kazinform.
«Қизил» зонада: Нур-Султан, Алмати, Чимкент шаҳарлари ва Ақмола, Атирау, Ақтўбе, Ғарбий Қозоғистон, Қарағанди, Қизилўрда, Манғистау вилоятлари.
«Сариқ» зонада: Алмати, Шарқий Қозоғистон, Жамбил, Қостанай, Павлодар вилоятлари.
«Яшил» зонада: Туркистон ва Шимолий Қозоғистон вилоятлари.