13:00, 18 Июль 2020 | GMT +5
Коронавирус: Қозоғистонда бир кунда 1808 киши касалланиб, 2132 бемор соғайган
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонда сўнгги бир кун ичида 2132 киши коронавирусдан соғайиб чиқди, дея хабар беради Kazinform coronavirus2020.kzга асосланиб.

Ўтган кун давомида Қозоғистонда 2132 киши коронавирусдан соғайди.
Қозоғистонда ушбу инфекциядан жами 42 388 одам соғайган.
Шунингдек, сўнгги бир кун ичида Қозоғистонда 1808 киши коронавирусни юқтирган.
Уларнинг 913 таси клиник белгиларсиз ташувчилар сифатида рўйхатга олинган.
Айни пайтда мамлакатда касалланиш ҳолатларининг умумий сони 68 703 кишини ташкил қилмоқда.