Коронавирус: Қозоғистонда 7 та вилояти «қизил» зонада

Эпидемиологик вазиятни баҳолаш матрицасига кўра, «қизил» зонага: Нур-Султан, Алмати шаҳарлари, Атирау, Ғарбий Қозоғистон, Алмати, Ақмола, Ақтўбе вилоятлари киради.
«Алмати ва Нур-Султан шаҳарлари «қизил» зонада 28 кун, Ғарбий Қозоғистон вилояти 20 кун, Атирау вилояти охирги 2 ҳафта, Ақтўбе ва Алмати вилоятлари охирги ҳафта ва Ақтўбе вилояти охирги суткада қизил зонага киритилган», - деди вазир.
Унга кўра, Чимкент шаҳри ва Қарағанди вилояти «сариқ» зонада, қолган 8 вилоят эса «яшил» зонада.
«Шуни таъкидлашни истардимки, март ойида февралга нисбатан касалланиш 30 фоизга ошган. Масалан, кунига 1800 тагача ҳолат қайд қилинади. Апрель ойининг 5 кун ичида 9 883 та ҳолат ва бир кунда 2000 дан ортиқ беморлар рўйхатга олинди», - деди Алексей Цой.
Муаллиф: Марлан Жиембай