10:39, 16 Декабрь 2020 | GMT +5
Коронавирус: Қозоғистонда 251 беморнинг аҳволи оғир
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонда коронавирусни юқтирган 251 киши оғир аҳволда, деб хабар беради Kazinform Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Telegram-каналига асосланиб.
«16 декабрь ҳолатига кўра, 25 280 киши коронавирус инфекциясидан (13 358 КВИ + ва 11 922 КВИ-) даволанмоқда, улардан 4 163 бемор касалхонада ва 21 117 бемор амбулатория шароитида даволанмоқда.
Умуман, 251 кишининг аҳволи оғир. Шундан 38 нафар беморнинг аҳволи ўта оғир. 46 бемор нафас олиш аппаратига уланган», - дейилади хабарда.