12:04, 08 Декабрь 2020 | GMT +5
Коронавирус: Қозоғистонда 246 беморнинг аҳволи оғир
NUR-SULTAN. Kazinform – Айни пайтда Қозоғистонда 14 210 киши коронавирусдан даволанмоқда. Улар орасида 1001 нафари гўдак, деб хабар беради Kazinform Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Telegram-каналига асосланиб.

Хабарда айтилишича, бугунги кунда мамлакатда 3 803 бемор касалхонага ётқизилган. 10 407 киши амбулатория шароитида даволанмоқда. «Умуман, 246 кишининг аҳволи оғир. Шундан 31 нафар беморнинг аҳволи ўта оғир. 36 бемор нафас олиш аппаратига уланган», - дейилади хабарда.