11:15, 19 Август 2020 | GMT +5
Коронавирус: Қозоғистонда 15,8 минг киши коронавирусдан даволанмоқда
NUR-SULTAN. Kazinform – 15 839 киши коронавирус инфекциясидан даволанишни давом эттирмоқда, уларнинг 71 нафари болалар, деб хабар беради Kazinform ҚР Соғлиқни сақлаш вазирлигига таяниб.

Вазирликнинг маълумотларига кўра, мамлакатда 7 389 бемор касалхонада, 8 456 бемор амбулатория шароитида даволанмоқда. Улардан 366 киши оғир аҳволда, 90 киши ўта оғир аҳволда, 59 киши ЎСВ аппаратига уланган.