10:26, 09 Декабрь 2020 | GMT +5
Коронавирус: Қозоғистонда 13 мингдан ортиқ киши даволанмоқда
NUR-SULTAN. Kazinform – Айни пайтда Қозоғистонда 13 986 киши коронавирусдан даволанмоқда. Улар орасида 1003 нафари гўдак, деб хабар беради Kazinform Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Telegram-каналига асосланиб.
Хабарда айтилишича, бугунги кунда мамлакатда 3 747 бемор касалхонага ётқизилган. 10 239 киши амбулатория шароитида даволанмоқда.
«Умуман, 231 кишининг аҳволи оғир. Шундан 33 нафар беморнинг аҳволи ўта оғир. 38 бемор нафас олиш аппаратига уланган», - дейилади хабарда.