10:53, 27 Апрель 2021 | GMT +5
Коронавирус: Қозоғистонда 10 та ҳудуд «қизил» зонада
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонда коронавирус тарқалишининг олдини олиш бўйича идоралараро комиссияси Қозоғистон ҳудудларидаги эпидемиологик вазиятни баҳолаш матрицасини эълон қилди, деб хабар беради Kazinform.
27 апрель ҳолатига кўра:
«Қизил» зонада: Нур-Султан, Алмати шаҳарлари ва Ақмола, Атирау, Ақтўбе, Ғарбий Қозоғистон, Қарағанди, Қизилўрда, Манғистау, Павлодар вилоятлари.
«Сариқ» зонада: Чимкент шаҳри, Алмати, Шарқий Қозоғистон, Жамбил, Қостанай вилоятлари.
«Яшил» зонада: Туркистон ва Шимолий Қозоғистон вилоятлари.