11:15, 19 Май 2021 | GMT +5
Коронавирус: Қозоғистон яна «қизил» зонага ўтди
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон ҳудудларидаги эпидемиологик вазиятни баҳолаш матрицаси эълон қилинди, деб хабар беради Kazinform.
19 май ҳолатига кўра, «қизил» зонада: Нур-Султан, Алмати ва Чимкент шаҳарлари, Ақмола, Атирау, Ғарбий Қозоғистон ва Қарағанди вилоятлари.
«Сариқ» зонада: Манғистау, Алмати, Қостанай, Павлодар, Шимолий Қозоғистон вилоятлари.
«Яшил» зонада: Шарқий Қозоғистон, Жамбил, Туркистон, Қизилўрда вилоятлари.