Коронавирус «ҳинд» штаммини юқтирган одам кар бўлиб қолиши мумкин - ССВ

NUR-SULTAN. Kazinform - Коронавируснинг «Дельта» штамми («ҳинд» штамми) ҳақида нималарни биламиз ва унинг хавфи қандай? Қозоғистонда қайд қилинганми? Kazinform ушбу саволларга жавоб излади.
None
None

Қозоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълумотларига кўра, «Дельта» коронавирус штамми жуда юқумли ва аниқланган штаммларга қараганда 60 фоизга кўпроқ юқумли ҳисобланади. Ҳозирги айланма штаммлар 1 кишидан ўртача 3-4 кишига тарқалса, бу штамм бир вақтнинг ўзида 5-6 кишига юқади ва 7 кунлик қисқа инкубация даври билан тавсифланади.

Вирус юққан одамларнинг бўғинларида ва қорнида кучли оғриқ, кўнгил айниши ва қайт қилиш кузатилади, ҳатто қулоқларнинг эшитмай қолиши ва оёқларнинг микротромбозига олиб келади.

Яқинда ўтказилган тадқиқотлар шуни кўрсатдики, коронавируснинг «ҳинд» штамми ва беморни касалхонага ётқизиш ҳамда ўлим хавфи орасида боғлиқлик юқори.

Шу муносабат билан Қозоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳар бир қозоғистонликдан ўз соғлиғи ва яқинларининг ҳаёти тўғрисида ғамхўрлик қилишни сўрайди.

Ўзингизни инфекциядан қандай ҳимоя қилишингиз мумкин?

Ўзингизни инфекциядан ҳимоя қилиш ва касалхонага ётқизилмасликнинг ягона усули бу COVID-19 вакцинасининг тўлиқ компоненти билан эмланишдир. Қозоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги коронавирус инфекциясига қарши эмлашга қарши кўрсатмаларга эга бўлмаган ҳар бир фуқарога имкон қадар тезроқ эмланишни тавсия қилади. Шунингдек, вирус тарқалишининг олдини олиш учун барча профилактика чораларига қатъий риоя қилиш зарур: ниқоб кийиш, ижтимоий масофани сақлаш, қўллар гигиенаси, шамоллатиш ва ҳк.

Бундан олдин Соғлиқни сақлаш вазири Алексей Цой коронавируснинг «ҳинд» штамми Қозоғистонда аниқланмаганлигини айтганди. Аммо, бугунги кунда Қозоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги муомалада «ҳинд» штаммининг эҳтимолий мавжудлигини аниқлади.

Нур-Султан шаҳрида коронавирус инфекцияси билан касалланишнинг кескин ўсиши сабабли Соғлиқни сақлаш вазирлиги КВИ билан касалланган беморларнинг мусбат лаборатория намуналарини ПЗР текширувидан ўтказди. Скрининг натижаларига кўра «Дельта» («ҳинд») штаммида гумон қилинган мутация аниқланди. Мутациянинг якуний тасдиғи ва унинг «Дельта» штаммига мансублиги ДНК намуналарининг тўлиқ геномик секвенсияси тугагандан сўнг маълум бўлади.

Шуни таъкидлаш керакки, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг 2021 йил 20 июндаги маълумотларига кўра SАРS-Cоv-2 «Дельта» штамми 174 мамлакатда аниқланган.

Сўнгги хабарлар