Коронавирус: Францияда эмланмаган одамларга пуллик даволаниш таклиф қилинди

NUR-SULTAN. Кazinform - Францияда коронавирусга қарши эмланмаган одамларга пуллик тиббий ёрдам таклиф қилинди. Бу ҳақда Қозоғистонда коронавируснинг олдини олиш бўйича идоралараро комиссиясининг Тelegram-каналида маълум қилинди, дея хабар беради Кazinform.
None
None

Францияда шифокорлар эмланмаган аҳолига CОVID-19 га қарши даволаш учун пул тўлашни таклиф қилишди. Чунки мамлакатда соғлиқни сақлаш харажатлари муттасил ошиб бормоқда. Реанимацияда битта беморни даволаш Франция ҳукуматига ўртача 3340 долларга тушади.

Австралия вакцинанинг бустер дозасини олиш ҳуқуқига эга фуқаролар рўйхатини кенгайтирди - энди ревакцинация 16-17 ёшли ўсмирлар учун мавжуд. Расмийлар бу қарорни мамлакатда коронавирусдан ўлим ҳолатлари ортиб бораётганига жавобан қабул қилди.

Бир қатор мамлакатларда коронавирус инфекциялари сонининг кунлик ўсиши бўйича антирекордлар мавжуд: Бразилияда - 269 968, Туркияда - 93 586, Японияда - 81 816, Нидерландияда - 74 085, Жанубий Кореяда - 17 542 та ҳолат.

Сўнгги хабарлар