Коронавирус: Бир кунда 242 одам касалланиб, 1792 одам соғайиб чиқди

NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонда ўтган суткада 242 одам коронавирус инфекциясини юқтирганлиги маълум бўлди, деб хабар беради Kazinform coronavirus2020.kzга таяниб.
None
None

Кеча коронавирус аниқланган 242 одамнинг 113 нафари симптомсиз вирус ташувчилар сифатида рўйхатга олинган.

Айни пайтда Қозоғистонда жами 104313 та коронавирус юқтириш ҳолатлари қайд этилган. Шундан 1415 нафар бемор вафот этган.

Шунингдек, ўтган суткада 1792 одам ушбу инфекциядан соғайиб чиқди. Соғайганлар умумий сони 89712 нафарга етди.

Сўнгги хабарлар