Қорақалпоқ миллий кийимлари хорижлик меҳмонларда катта таассурот қолдирди

TASHKENT. UzA-Kazinform - Нукус шаҳридаги И.Савицкий номидаги Қорақалпоқ давлат санъат музейи олдидаги майдонда «Миллий кийимларимиз – урф-одатларимиз кўзгуси» мавзусида маданий-маърифий тадбир бўлиб ўтди, деб хабар беради Kazinform ЎзАга таяниб.
None
Фото: ЎзА

Тадбир ЎР Бош прокуратураси ташаббуси билан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Туризм ва маданий мерос, Маданият вазирликлари, бир қатор ташкилотлар ҳамда олий ўқув юртлари ҳамкорлигида ташкил этилди.

Таниқли эстрада қўшиқчиларининг концерт дастури, «Мухаллес» ансамбли аъзоларининг миллий чолғу асбобларида куй ижрочилиги, шаҳар ва туманлардан ташриф буюрган ҳунармандлар билан рассомларнинг кўргазмалари, маҳорат дарслари, дизайнерларнинг миллий кийимлар кўргазмаси намойиш этилди.

Миллий маданиятини, халқлар дўстлигини кенг намойиш этиш мақсадида ташкил этилган тадбирда нафақат маҳаллий аҳоли, балки Франция, Италия, Германия, Россия Федерациясидан ташриф буюрган меҳмонлар ҳудуднинг номоддий маданий мерослари, ҳунармандчилик маҳсулотлари, миллий рақслари ҳамда дастурлари билан яқиндан танишди.

Кўргазмаларда намойиш этилган буюмлар меҳмонларда катта таассурот қолдирди.


Сўнгги хабарлар