Қорақалпоғистонда динозавр суяклари топилди

ТASHKENT. Кazinform – Қорақалпоғистонда тахминан 70 миллион йил олдин яшаган динозаврнинг суяклари топилди, деб хабар беради Кazinform мухбири.

Қорақалпоғистонда динозавр суяклари топилди
Фото: «Oʻzbekiston 24» телеканали

Қорақалпоғистондаги Султон Увайс тоғ тизмасида қадимги ҳайвон қолдиқлари топилди. Қорақалпоғистон давлат университети ва Ўзбекистон Давлат геология музейи олимлари у ерда экспедиция ўтказдилар. Археологларнинг сўзларига кўра, бу жойда динозаврнинг умуртқалари ва болдир суяклари топилган.

— Топилган қолдиқлар мезозой даврининг бўр даврига тегишли бўлиши мумкин. Ҳозирда биз халқаро мутахассисларни жалб қилган ҳолда тадқиқотлар олиб бормоқдамиз, — деди Ўзбекистон Давлат геология музейи директори Аҳмаджон Аҳмадшоев «Oʻzbekiston 24» телеканалига берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қизилўрдада динозавр суяклари топилгани ҳақида хабар берган эдик.

Сўнгги хабарлар