Қор, муз ва ҳаво ҳарорати -10°C гача: 11-13 октябрь кунлари қозоғистонликларни қандай об-ҳаво кутади

ASTANA. Kazinform - Шимолий Қозоғистонда қишнинг илк аломатлари сезилмоқда. Қазгидромет синоптиклари яқин уч кунлик 2025 йил 11–13 октябрь кунлари учун об-ҳаво маълумотларини эълон қилди, деб хабар беради Kazinform.

заморозки
Фото: pixabay.com

Синоптикларнинг маълумотларига кўра, мамлакат ғарбида, шимолида ва жанубида антициклоннинг таъсири аста-секин заифлашмоқда. Об-ҳаво шароити энди циклон таъсирида шакллана бошлайди.

“Атмосфера фронтларининг ўтиши туфайли республиканинг аксарият қисмида ёмғир ва қор кўинишида ёғингарчилик бўлади. Бундан ташқари, шимолий ва шимоли-ғарбий вилоятларнинг айрим ҳудудларида ер музалиши кузатилиши мумкин. Мамлакат бўйлаб туман тушиши ва кучли шамол эсиши кутилмоқда”, - дейилади хабарда.

Шимолий ва марказий ҳудудларда ҳаво ҳароратининг пасайиши кутилмоқда:

Кечаси ҳаво ҳарорати -3 °C дан -10 °C гача тушади;

Кундузи -3 °C дан +5 °C гача.

Бошқа ҳудудларда сезиларли ўзгаришлар кутилмайди.

Сўнгги хабарлар