12:35, 06 Сентябрь 2025 | GMT +5
Конго Республикаси Президенти давлат ташрифи билан Қозоғистонга келади
ASTANA. Kazinform — Президент Қасим-Жомарт Тоыаевнинг таклифига биноан Конго Демократик Республикаси Президенти Феликс Чисекеди 9-10 сентябрь кунлари давлат ташрифи билан Қозоғистонда бўлади.

“Ташриф доирасида олий даражадаги музокаралар ўтказилади ва икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинади”, – деб ёзади Ақорда расмий сайти.
Эслатиб ўтамиз, август ойи охирида Давлат раҳбари Конго Республикаси Президентининг махсус вакили Патрик Мпойи Луабеяни қабул қилган эди.