Конференциялар лигаси: «Ақтўбе» рақиб майдонида «Сепси» жамоаси билан дуранг ўйнади

ASTANА. Кazinform – «Ақтўбе» UEFА Конференциялар лигасининг учинчи саралаш босқичи доирасидаги илк учрашувини Руминиянинг «Сепси» жамоасига қарши ўтказди, деб хабар беради Кazinform мухбири.
None

Учрашув давомида биринчи дақиқаларданоқ ҳар икки жамоада ҳам ҳисобни ўзгартириш учун бир нечта имкониятлар бўлди. Бироқ, футболчилар ўз имкониятларини фойдалана олишмади.

Иккинчи бўлимда Руминия клуби устунлигини оширди. Қозоғистон жамоаси унга муносиб қаршилик кўрсата олди.

Иккинчи бўлимнинг 65-дақиқасида жамоадоши Максим Самородов узатган тўпни Сантана «Сепси» дарвозасига йўллади. Руминия клубидан Роланд Варга 89-дақиқада гол билан жавоб қайтарди.

Шу тариқа, жамоаларни 1:1 ҳисоби қаноатлантиришди.

Ақтўбеликлар Конференциялар лигасининг иккинчи саралаш босқичида Грузиянинг «Торпедо Кутаиси» клубини (4:1, 1:2) мағлуб этишди.

Бу жуфтлик ғолиби плей-офф босқичида «Будё-Глимт» (Норвегия) ва «Пюник» (Арманистон) жуфтлиги ғолиби билан тўқнаш келади.

Бу жуфтликнинг илк учрашувида «Будё-Глимт» 3:0 ҳисобида зафар қучган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Конференциялар лигасининг 3-саралаш босқичида «Тобол» Шимолий Ирландиянинг «Дерри Сити» жамоасини ютди.

Муаллиф: Адилжан Умбет


Сўнгги хабарлар