Конференция лигаси: Қозоғистонлик «Тобил» мусобақани давом эттиради

None
ASTANA. Kazinform – Қостанайнинг «Тобил» жамоаси UEFA конференция лигасининг биринчи саралаш босқичи доирасида Финляндиянинг «Хонка» жамоаси билан ўйнади, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Ўйиннинг биринчи бўлимида жамоалар тезроқ гол уришга ҳаракат қилди. Бироқ, у мақсадига эриша олмади.

Иккинчи бўлимда ҳам таблода ўзгариш бўлмади.

Эслатиб ўтамиз, икки жамоа ўртасидаги илк учрашувда «Тобил» 2:1 ҳисобида ғалаба қозонган эди. Шунинг учун қостанайликлар мусобақани давом эттиради.

Энди Қостанай клуби иккинчи саралаш босқичида Швейцариянинг «Базель» жамоаси билан куч синашади.

Шунингдек, номи тилга олинган турнирнинг иккинчи босқичида Чимкентнинг «Ордабаси» жамоаси Польшанинг «Легия» жамоаси билан, «Ақтўбе» эса «Сараево» (Босния) ва «Торпедо Кутаиси» (Грузия) ўйини ғолиблари билан тўқнаш келади.

Ўйин 27 июль ва 3 август кунлари бўлиб ўтади.

Муаллиф: Адилжан Умбет

Сўнгги хабарлар