Конькида учиш: Қозоғистонлик ёш спортчилар Жаҳон кубогида 2 та медални қўлга киритишди

NUR-SULTAN. Кazinform - Австриянинг Инсбрук шаҳрида конькида учиш бўйича ёшлар ўртасида Жаҳон кубоги бўлиб ўтмоқда. Мусобақанинг навбатдаги куни қозоғистонлик ёш спортчилар мамлакат ҳисобига иккита медални қўшиб қўйишди, деб хабар беради Оlympic.kz.
None
None

500 м масофага баҳсларда қатнашган Алина Дауранова кучли учликка кирди ва бронза медалини қўлга киритди. Алина 1500 м мусобақада ҳам бронза медалини қўлга киритди.

Йигитлар ўртасида мусобақаларда қатнашган Евгений Кошкин 500 м масофада маррага учинчи бўлиб етиб келди.


Сўнгги хабарлар