Колумбияда кучли зилзила содир бўлди

ASTANA. Kaqzinform – Якшанба куни Колумбияда 6,5 ​​магнитудали зилзила содир бўлди, дея хабар беради Еuronews.

В Колумбии произошло мощное землетрясение
Фото: Servicio Geológico Colombiano

Колумбия геологик хизмати маълумотларига кўра, зилзила эпицентри Паратебуэно шаҳридан 17 км шимоли-шарқда, 10 км чуқурликда жойлашган.

Зилзила мамлакатнинг катта қисмида сезилди. Ер силкинишлари 100 км узоқликдаги пойтахт Боготада ҳам сезилган.

Қурбонлар ва жабрланганлар ҳақида ҳозирча маълумотлар йўқ. Ижтимоий тармоқларда чоп этилган суратларда Богота аҳолиси силкинишни ҳис қилгани акс этган.

Қишлоқ жойлардан олинган тасвирларда ҳеч қандай вайронагарчилик белгилари кўринмади.

Колумбия сейсмик ва вулқон хавфи юқори зонада жойлашган.

Аввалроқ олимлар Калифорнияда яқин йилларда ҳалокатли зилзилалар юз бериши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирган эди.

Сўнгги хабарлар