KOICA Ўзбекистон соғлиқни сақлаш тизими учун грантлар пакетини кенгайтиради
KOICA ривожланаётган давлатларга беғараз ёрдам дастурларини амалга оширишда яқиндан кўмаклашади.
Ташкилот хорижий давлатларда 50 га яқин ваколатхонасига эга.
1995 йилда Ўзбекистонда ҳам ўз ваколатхонасини очган. Айни пайтда мамлакатда мазкур нуфузли ташкилот билан 9 та йирик лойиҳа амалга оширилмоқда. Бу орқали кўплаб мутахассисларимиз, хусусан, тиббиёт ходимлари ҳам Кореяда стажировкада бўлиб қайтмоқда. KOICA лойиҳа ва грантлари иштирокчисига айланяпти.
Жумладан, яқинда Тошкентдаги Болалар миллий тиббиёт марказига Сеул миллий университети шифохонасидан бир гуруҳ тиббиёт соҳасидаги мутахассислар ташриф буюриб, Корея халқаро ҳамкорлик агентлиги томонидан марказнинг педиатрия тиббиёт ходимлари салоҳиятини ошириш бўйича тренинглар ва маҳорат дарсларини ўтказди.
Урашувда Ўзбекистон соғлиқни сақлаш инфратузилмасини ривожлантириш учун грант дастурлари пакетини кенгайтириш, Тошкент тиббиёт академияси негизида санитария-эпидемиология хизмати ва аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш тизими ходимларини тайёрлашга қаратилган миллий дастурни амалга оширишга 15 миллион АҚШ доллари миқдорида грант ажратишни жадаллаштириш бўйича меморандум имзоланди.