Кобулдаги музокаралар: Қозоғистон ва Афғонистонга қандай товарлар етказилади
Қозоғистон делегациясии гуруҳига Савдо ва интеграция вазирлиги мутасаддилари, экспортни рағбатлантириш операторлари, QazTrade ва қатор маҳаллий экспортёрлар киради.
Ташриф доирасида вазир Афғонистон Бош вазири ўринбосари Абдулла Салам Ҳанафий, Ташқи ишлар вазири Амирхон Муттаки, шунингдек, Афғонистон Савдо ва саноат вазири М.А. Нуриддин Азизий билан музокаралар олиб борди.
ўз навбатида Бахит Султонов Афғонистон маъмуриятига Қозоғистон БМТнинг Афғонистондаги гуманитар инқирозни бартараф этиш бўйича саъй-ҳаракатларини тўлиқ қўллаб-қувватлаши ва фаол иштирок этишини айтди. Жаҳон озиқ-овқат дастури 20 минг тонна Қозоғистон унини харид қилди.
«Мамлакатимиз, кўплаб халқаро ҳамкорлар қатори, афғонлараро можаронинг фаол босқичи тугаганига ва можародан кейинги даврда мамлакатни қайта қуриш вақти келганига умид қилмоқда», — деди Б. Султанов.
Қозоғистон делегацияси, шунингдек, товарлар рўйхатини кенгайтириш орқали ўзаро савдони сақлаб қолиш ва кенгайтиришдан манфаатдорлигини билдирди.
Таъкидлаш жоизки, Қозоғистон Афғонистонга асосий ун ва ғалла етказиб берувчи ҳисобланади. Бошқача айтганда, Қозоғистон ун экспортининг ярмидан кўпи ва дон экспортининг 10 фоиздан ортиғи фақат Афғонистон бозорига тўғри келади.
Вазирлик маълумотларига коўра, икки томонлама музокаралар чоғида товар айирбошлаш кўламини кенгайтириш имкониятларига эътибор қаратилди. Масалан, Афғонистоннинг экспорт салоҳияти 360 миллион долларлик 45 турдаги товарларни ўз ичига олади. Хусусан, озиқ-овқат, нефть-кимё, кимё, металлургия, енгил, машинасозлик, ёғочсозлик ва бошқалар.
«Ушбу товарларнинг савдога қўшилиши икки давлат учун ҳам фойдали бўлиши ва ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини ошириши қайд этилди. Қозоғистон делегацияси Афғонистондан мева-сабзавот сотиб олишга ҳам тайёрлигини билдирди. Маҳаллий савдогарлар эса икки давлат ўртасидаги савдо балансини мувозанатлаш зарурлигига эътибор қаратди. Қозоғистон томонидан яратилган трансчегаравий ҳамкорлик марказлари, жумладан, «Марказий Осиё» халқаро саноат ҳамкорлиги маркази Қозоғистон ва Афғонистон тадбиркорлари ўртасидаги саноат ҳамкорлиги воситаларидан бири бўлиши мумкин», — дейилади хабарда.
Бундан ташқари, ташриф доирасида Бахит Султанов Қозоғистон-Афғонистон бизнес форумида иштирок этди. Тадбирда вазир билан бирга мамлакатдаги озиқ-овқат, мебел ва тўқимачилик саноатининг 16 та тармоғи вакиллари иштирок этди.
В2В учрашувлари ва бизнес-форум якунлари бўйича Афғонистонга ун, макарон ва бошқа маҳсулотлар етказиб бериш бўйича меморандум имзоланди.