Клублар ўртасидаги ЖЧ: "Бавария" рақибларини йирик ҳисобда мағлуб этди – 10:0
ASTANA. Kazinform – Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатини Германиянинг “Бавария” клуби муваффақиятли бошлади ва илк ўйинида ғалаба қозонди.

“С” гуруҳидан жой олган мюнхенликлар биринчи турда Янги Зеландиянинг “Окленд Сити” жамоасига қарши баҳс олиб боришди.
Учрашув тўлиқ немис клуби устунлигида ўтди. Биринчи таймда улар жавобсиз олтита гол уришга муваффақ бўлишди. Ўйиннинг 6-дақиқасида Кингсли Коман ҳисобни очган бўлса, 18-дақиқада Саша Боэ, 20-дақиқада Майкл Олисе рақиб дарвозасига гол киритди.
21-дақиқада Кингсли Коман яна бир гол урди, 45-дақиқада Томас Мюллер ва 48-дақиқада Майкл Олисе ҳисобни оширди. Иккинчи таймда Жамал Мусиала 67, 73 ва 84-дақиқаларда хет-трик қайд этган бўлса, 89-дақиқада Томас Мюллер якуний голга муаллифлик қилди.
Шу тариқа, “Бавария” рақиби устидан 10:0 ҳисобида ғалаба қозонди. “В” гуруҳидаги яна бир учрашувда Франциянинг “Пари Сен-Жермен” клуби Испаниянинг «Атлетико Мадрид» клубини 4:0 ҳисобида мағлуб этди.
Ўйин давомида Франция клуби сафида Фабиан Руис (19), Витинья (45), Сенни Маюлу (87) ва Ли Кан Ин (97) гол уришди.
Энди турнирда “А” гуруҳидан жой олган «Палмейрас» (Бразилия) - «Порту» (Португалия), «Ботафого» (Бразилия) - «Сиэтл Саундерс» (АҚШ) жамоалари баҳс олиб боради.