КҚК орқали Қозоғистон нефти штат режимида экспорт қилинмоқда - Энергетика вазирлиги

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон Республикаси Энергетика вазирлиги матбуот хизмати Қозоғистон нефти Каспий қувур консорциуми орқали штат режимида экспорт қилинаётганини маълум қилди, деб хабар беради Kazinform.

Аввал хабар қилинганидек, «КТК-Р» АЖ («Каспий қувур консорциуми» акциядорлик жамияти)га Новороссийск шаҳар Приморский туман суди судьясининг 2022 йил 5 июлдаги қарори билан 30 кунга фаолиятни маъмурий тўхтатиб туриш шаклида жазо тайинланган.

Ишлаб чиқариш жараёнининг узлуксиз циклини ҳисобга олган ҳолда, «КТК-Р» АЖ судья қарори ижросини тўхтатиш тўғрисида ариза билан судга мурожаат қилди.

«Таъкидлаймизки, Консорциум Россия Федерациясининг тегишли давлат органлари ва идоралари билан Ространснадзор буйруғида кўрсатилган ҳужжатлардаги камчиликларни бартараф этиш бўйича иш олиб бораётганини таъкидлаймиз.

Ҳозирда Қозоғистон нефтини «КТК-Р« АЖ қувурлари тизими орқали экспорт қилиш нормал режимда амалга оширилмоқда», — дея хабар берди Қозоғистон Республикаси Энергетика вазирлиги матбуот хизмати.

Фото: tass.ru

Сўнгги хабарлар