Қизилўрдада динозавр суяклари топилди

QYZYLORDA. Kazinform – Қизилўрда вилоят ўлкашунослик музейи мутахассислари Шоҳ-шоҳ дарасидан топилган қолдиқлар бўр даврига оид динозаврларнинг суяклари бўлиши мумкинлигини маълум қилди. Чунки бундай қолдиқлар бу ҳудудда аввал ҳам топилган. Бу ҳақда вилоят ўлкашунослик музейи маълум қилди.

Қызылордада динозаврдың сүйегі табылды
Фото: Қызылорда облыстық тарихи-өлкетану музейі

Вилоят музейи ва Қармоқши тумани ўлкашунослик музейи ходимлари тумандаги Шоҳ-шоҳ дарасига қидирув экспедициясини ташкил этди.

Шоҳ-шоҳ мажмуаси биринчи марта 1959 йилда рус палеонтологи А. Рождественский раҳбарлигида ўрганилган. Бозтўбе қатламида жойлашган мажмуада мезозой эрасининг бўр даврида яшаган динозавр суяклари қолдиқлари мавжуд. 1968 йилда фақат бош суяги топилган динозавр "Аралозавр" номи билан илмий муомалага кирди.

“Палеонтологларнинг тадқиқотлари давомида гадрозаврлар туркумига мансуб “Аралозавр” 93-86 миллион йил аввал яшаганлиги аниқланди. Кейинчалик бу ҳудуд европалик палеонтологларнинг қизиқишини уйғотди ва жаҳон илмий журналларида мақолалар чоп этилди”, — дейилади хабарда.

Музей ходимларининг тадқиқот экспедицияси натижасида Шоҳ-Шоҳ дарасидан бўр даврида яшаган жонзотларнинг суяк қолдиқлари топилди. Келгусида палеонтологик артефактлар мутахассислар томонидан ўрганилади.

Сўнгги хабарлар