Қийин даврга қарамай, давлат ўқитувчиларни қўллаб-қувватлашда давом этади - Президент

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев ўқитувчиларни касб байрами билан табриклади, деб ёзади Kazinform.

«Мен ўқитувчиларни касб байрами билан табриклайман! Уларнинг тарбиявий ишлари ва ёш авлодни тарбиялашдаги тинимсиз меҳнати доимо қадрланади. Қийин даврга қарамай, давлат ўқитувчиларни қўллаб-қувватлашда давом этади», - деб ёзди Давлат раҳбари Twitter саҳифасида.

Эслатиб ўтамиз, октябр ойининг биринчи якшанбаси - Қозоғистон ўқитувчиларининг касб байрами.

Ушбу муҳим сана 1965 йил 29 сентябрда СССР Олий Кенгаши Президиумининг буйруғи билан таъсис этилган. Бугунги кунда Қозоғистон, Беларусь, Латвия ва Украинада октябр ойининг биринчи якшанбасида ўқитувчилар куни нишонланади. Қўшни Ўзбекистонда 1 октябр, Қирғизистон, Озарбайжон, Россия, Тожикистон, Арманистон, Молдова, Эстония ва Литвада 5 октябр Ўқитувчилар куни сифатида нишонланади.

Сўнгги хабарлар
telegram