Кийим-кечак, озиқ-овқат, косметика: ҳар учинчи қозоғистонлик онлайн харид қилади
ASTANA. Kazinform – Миллий статистика бюроси қозоғистонликлар орасида интернетдан фойдаланиш даражаси бўйича статистикани эълон қилди. Унда улар интернетдан истеъмолчи канали сифатида қандай фойдаланилаётгани ҳақида ҳам маълумотлар келтирилган.
Статистика маълумотларига кўра, Қозоғистонда онлайн товар ва хизматларни сотиб олувчилар улуши 32,1% га етди. Тахминан айтганда, мамлакатнинг ҳар учинчи аҳолиси онлайн харид қилади.
Энг машҳур товарлар кийим-кечак, озиқ-овқат ва косметика воситаларидир.
Қозоғистонликлар томонидан онлайн сотиб олинадиган энг машҳур товарлар кийим-кечак, пойабзал ва спорт товарлари бўлиб, уларнинг 71,3% ни ташкил қилади. Ундан кейин озиқ-овқат (45,2%), косметика (33,2%) ва уй-рўзғор буюмлари (33,2%). Дори-дармонларга ҳам талаб юқори - 31,9%.
Ҳудудлар орасида Шарқий Қозоғистон вилояти биринчи ўринда (61,7%). Қарағанди вилояти (49,9%) ва Алмати (46%), Астана (43,4%) шаҳарлари аҳолиси ҳам фаол. Бироқ, Туркистон (11,1%), Жетису (12%) ва Жамбил (14%) вилоятлари аҳолиси эса ҳали онлайн харид қилишга ўрганмаган.
Аввалроқ, қозоғистонликларнинг 95,6% интернетдан фойдаланиши ҳақида хабар берган эдик.