Қишлоқларда уч йил ичида 183 замонавий мактаб қурилади
«Таълим-маориф вазирлиги маҳаллий ижро ҳокимияти органлари билан биргаликда яшаш жойидан қатъи назар, ўрта таълимга киришни таъминлаш бўйича бир қатор комплекс чора-тадбирларни амалга оширяпти. Таълим ташкилотларини етарли даражада молиялаштиришни таъминлаш мақсадида 2025 йилда қишлоқ мактабларини аҳоли жон бошига молиялаштиришга босқичма-босқич ўтказиш тўлиқ амалга оширилади. Қишлоқ жойларга юқори малакали педагог кадрларни жалб этиш мақсадида ўқитувчилар етишмайдиган ҳудудларни қўллаб-қувватлаш бўйича тегишли чора-тадбирлар комплекси билан энг яхши педагог кадрларни жалб этиш бўйича махсус дастур амалга оширилаяпти. Бу дастур малакали ва ғайратли ўқитувчиларни жалб этиш ва сақлаб қолиш орқали таълим сифатини оширишга қаратилган», - деди Ҳукумат раҳбари ўз жавобида.
Шунингдек, А.Смаилов 2025 йилгача кичик шаҳарлар, туман марказлари ва қишлоқларда 5 мингта мактаб модернизация қилинишини таъкидлади.
«Бундан ташқари, «Қулай мактаб» миллий пилот лойиҳаси доирасида 2026 йилгача қишлоқ жойларда замонавий талаблар ва ягона стандартлар асосида 183 та мактаб қурилади. 2022 йил июль ойидан бошлаб «Қозоғистон халқи» жамоат фонди, «Назарбаев интеллектуал мактаблари» жамоат фонди ва «Таълимни барқарор ривожлантириш жамғармаси» биргаликда, «Қишлоқ жойлардаги қўллаб-қувватловчи мактаблар салоҳиятини ривожлантириш» лойиҳаси амалга оширяпти. Мазкур лойиҳадан кўзланган асосий мақсад қишлоқ болаларининг сифатли таълим олиши учун тенг имкониятлар яратиш, ўқитувчиларнинг касбий малака даражасини оширишдан иборат», - деди Бош вазир.
Муаллиф: Марлан Жиембай